Футбол бўйича Евро—2016 иштирокчилари бўлган Руминия ва Испания терма жамоалари ФИФА кунларидан унумли фойданиб, ўртоқлик ўйини доирасида майдонга тушди. 0:0 ҳисоби билан якунига етган учрашувдан сўнг Испания терма жамоаси дарвозабони Икер Касильяс иккита рекорд ўрнатди, деб ёзади «Sports.ru».
Португалиянинг «Порту» клуби дарвозабони Испания терма жамоасидаги қуруқ ўйинлари сонини 101 тага етказди. Бу Касильяс иштирок этган беллашувларининг 61 фоизида гол ўтказиб юбормаганидан далолат беради. Терма жамоа миқёсида ҳеч бир дарвозабон бундай натижага эришмаган.
Икер, шунингдек, 710 дақиқадан буён дарвозаси дахлсизлигини сақлаб турибди. Бу Испания терма жамоасидаги иккинчи кўрсаткич ҳисобланади. Аввалги рекорд 814 дақиқага тенг бўлиб, у ҳам Икер Касиляснинг ўзи билан боғлиқ.
Бундан ташқари, «Реал Мадрид»нинг собиқ дарвозабони терма жамоа сафида 166 марта майдонга тушиб, Европа рекордини янгилади.
Изоҳ (0)