Барселонада, «Камп Ноу» стадионида афсонавий футболчи Йохан Кройффнинг мемориали очилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ёдгорлик обидасини «Барселона» жамоасининг амалдаги президенти Хосеп Мария Бартомеу очиб берди. Шунингдек, маросимда клубнинг собиқ ўйинчилари, мураббийлари ва ходимлари, «Реал» президенти Флорентино Перес, мухлислар ва сиёсатчилар иштирок этди. Мемориал очилишининг илк соатлариданоқ унинг пойига футболчининг хотирасини ёд этиш мақсадида минглаб мухлислар етиб келди.Йохан Кройфф «Барселона» таркибида 1973–1978 йилларда тўп сурган, 1988–1996 йилларда эса у жамоага мураббийлик қилган.
Илгарироқ «Барселона» мухлислари клуб стадиони «Камп Ноу»ни Йохан Кройфф шарафига номлашни таклиф этиб, Twitter’да махсус #EstadiJohanCruyff ҳештегини яратгани хабар қилинган эди.
Ўпка саратонига қарши бир неча йилдан буён кураш олиб борган Йохан Кройфф 24 март, пайшанба куни 68 ёшида вафот этди.
Изоҳ (0)