Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

29 март, сешанба куни бўлиб ўтадиган ўйинлар натижасидан қатъий назар, 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати йўлида кураш олиб бораётган терма жамоалардан Қатар, Таиланд ҳамда Жанубий Корея ҳал қилувчи босқичга йўлланма олди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

24 март, пайшанба куни ташкил этилган ўйинлар доирасида Қатар термаси Гонконг устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа етти ўйинда юз фоизлик натижа қайд этган Хосе Даниел Каррено шогирдлари сўнгги саралаш босқичига муддатидан аввал йўлланмани қўлга киритди.

Таиланд ва Ироқ терма жамоаларининг Банкокда ташкил этилган биринчи ўйинида 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Нейтрал майдон — Теҳронда бўлиб ўтган жавоб беллашуви ҳам худди шу ҳисоб билан якунланди. Таиландликлар қолган барча ўйинларни ўз фойдаларига ҳал қилишган, Ироқ сафарда Ветнам қаршилигини ҳам синдира олмагани учун, гуруҳ етакчилигини қўлдан бой берди.

Жанубий Корея терма жамоаси Ливан устидан зафар қучиб, сўнгги саралаш босқичига муддатидан аввал йўл олган учинчи жамоага айланди.

«А» гуруҳи

Мазкур гуруҳда барча масала сўнгги турда ҳал бўлади. 29 март куни 16 очко билан гуруҳда иккинчи бўлиб турган БАА ўз майдонида 19 очкоси бор Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради. Томонларнинг Жидда шаҳридаги биринчи ўйинида саудияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишган.

БАА — Фаластин 2:0 Голлар: Исмоил Ал-Ҳаммадий, 32 (1:0). Аҳмад Ҳалил, 60-пен (2:0).

Саудия Арабистони — Малайзия 2:0 Голлар: Муҳаммад Ас-Саҳлавий, 50 (1:0). Тайсир Ал-Жассам, 74 (2:0).

«B» гуруҳи

Бу гуруҳда ҳам барча масалага сўнгги турда ойдинлик киритилади. Бунда 18 очко билан пешқадамлик қилаётган Австралия терма жамоаси 29 март куни 16 очкоси бор Иорданияни ўз майдонида синовдан ўтказади.

Австралия — Тожикистон 7:0 Голлар: Массимо Лонго, 2 (1:0). Миле Единак, 13-пен (2:0). Марк Миллиган, 57-пен (3:0). Натан Бёрнс, 67 (4:0). Томас Рогич, 70 (5:0). Томас Рогич, 72 (6:0). Натан Бёрнс, 87 (7:0).

Иордания — Бангладеш 8:0 Голлар: Ҳамза Ал-Дарадреҳ, 7 (1:0). Ҳамза Ал-Дарадреҳ, 23 (2:0). Абдуллоҳ Диб, 29-пен (3:0). Аҳмад Муҳаммад, 32 (4:0). Ҳамза Ал-Дарадреҳ, 40 (5:0). Файсал Муҳаммад, 63 (6:0). Юсуф Ан-Набер, 81 (7:0). Аҳмад Солиҳ, 90+3-пен (8:0).

«C» гуруҳи

Қатар муддатидан аввал гуруҳ босқичини пешқадам сифатида якунлади. Хитой терма жамоаси энг яхши тўртта 2-ўрин эгаларидан бирига айланиб олиши учун 29 март куни ўз майдонида Қатарни енгиши керак. Назарий жиҳатдан олиб қараганда, эҳтимолий ғалаба ҳам хитойликлар учун камлик қилиши мумкин.

Хитой — Мальдив 4:0 Голлар: Дзанг Нинг, 2 (1:0). Янг Дзу, 12 (2:0). Дзанг Нинг, 84 (3:0). Дзанг Нинг, 90+1 (4:0).

Қатар — Гонконг 2:0 Голлар: Ҳасан Ал-Ҳайдос, 20 (1:0). Андрес Куинтана, 86 (2:0).

«D» гуруҳи

7-турдан кейин Эрон 17, Уммон 14 очкога эга. 29 март куни бу икки терма жамоа Теҳрондаги «Озоди» стадионида тўқнаш келади.

Эрон — Ҳиндистон 4:0 Голлар: Эҳсон Ҳожи Сафи, 33-пен (1:0). Сардор Азмун, 61 (2:0). Эҳсон Ҳожи Сафи, 66 (3:0). Алиризо Жаҳон Бахший, 78 (4:0).

Уммон — Гуам 1:0 Гол: Аҳмад Муборак, 53 (1:0).

«E» гуруҳи

Япония терма жамоаси барча масалага муддатидан аввал ойдинлик кирита олмади. 19 очкога эга бўлган японияликлар сўнгги турда 18 очколик Сурияни Саитамада меҳмон қилишади.

Япония — Афғонистон 5:0 Голлар: Шинжи Оказаки, 43 (1:0). Хироши Кийотаке, 58 (2:0). Шариф Муҳаммад, 63-авт (3:0). Майа Йошида, 74 (4:0). Му Каназаки, 78 (5:0).

Сурия — Камбоджа 6:0 Голлар: Умар Ҳарбин, 7 (1:0). Умар Ҳарбин, 19 (2:0). Аҳмад Каласи, 58 (3:0). Абдулраззоқ Ал-Ҳусайн, 71 (4:0). Абдулраззоқ Ал-Ҳусайн, 81 (5:0). Санҳариб Малкий, 84 (6:0).

«F» гуруҳи

Таиланд, кўпчилик учун кутилмаганда, гуруҳни муваффақиятли якунлади. Ироқ терма жамоаси эса имкониятларини қийинлаштириб юборди. Сўнгги турни Ветнамга қарши ўтказадиган Ироқ ғолиб чиқиб ҳам гуруҳда қолиб кетиши мумкин.

Вьетнам — Хитой Тайпейи 4:1 Голлар: Ву Чун Чинг, 7 (0:1). Ле Чонг Вин, 8 (1:1). Нгуен Ван Тоан, 29 (2:1). Нгуен Ван Тоан, 42 (3:1). Ле Чонг Вин, 90+1 (4:1).

Ироқ — Таиланд 2:2 Голлар: Мангкол Тхосакраи, 39 (0:1). Маҳди Комил, 67 (1:1). Адисак Краисорн, 86 (1:2). Коравит Намвисет, 90+5-авт (2:2).

«G» гуруҳи

Жанубий Корея рақибларига имконият қолдирмади — 7 ўйин ва 7 ғалаба, тўплар нисбати 24:0.

Жанубий Корея — Ливан 1:0 Гол: Ли Жунг Хюп, 90+3 (1:0).

H» гуруҳи

7-турга келибгина бу гуруҳда пешқадам номи ўзгарди. Ўзбекистон терма жамоаси 29 март куни Баҳрайнга қарши кураш олиб борса, ундан икки очко кам тўплаган КХДР сафарда Филиппин меҳмони бўлади.

Ўзбекистон — Филиппин 1:0 Гол: Анзур Исмоилов, 59 (1:0).

Баҳрайн — Яман 3:0 Голлар: Исмоил Абдулатиф, 32 (1:0). Абдулваҳоб Ал-Малуд, 64 (2:0). Муҳаммад Ар-Румаи, 90+2 (3:0).

Изоҳ
Асосий янгиликлар