Россия президенти Владимир Путин Рамзан Қодировни Чеченистон республикаси раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Охирги йилларда чеченлар учун, республика аҳолиси учун қилинган ишлардан келиб чиққан ҳолда, мен бугун Сизни Чеченистон республикаси раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзоладим», — деди Путин.
Шунингдек, Кремль раҳбари Қодировнинг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этишига умид билдирди.
2011 йилнинг 5 апрелида Чеченистон раҳбарлигига келган Рамзан Қодировнинг ваколат муддати шу йилнинг 5 апрелида якунига етади. 18 сентябрь куни республиканинг янги раҳбарини аниқлаш учун сайлов ўтказилади.
Изоҳ (0)