Санкт-Петербург қонунчилик мажлиси депутати Борис Вишневский Россия тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикинга мурожаат йўллаб, либерал-демократик партия етакчиси Владимир Жириновскийнинг Брюсселдаги терактлар ҳақидаги сўзларини текширишни сўради. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
22 март куни «Россия» телеканали эфирига чиқарилган «Вечер с Владимиром Соловьёвим» дастурида Жириновский Брюсселдаги терактлар ҳақида кутилмаган ракурсда баёнот берган эди.
«Ҳозир Европада терактлар бўляпти. Улар давом этади. Биз бундан манфаатдормиз. Улар ўлиб, қирилиб кетаверсин», — деган эди сиёсатчи.
Вишневскийнинг фикрича, Жириновскийнинг бу сўзларида террорни оқлашга бўлган уриниш мавжуд.
Кеча, 23 март куни Россия Давлат Думаси спикери Сергей Наришкин Жириновскийнинг Брюссель терактлари қурбонлари хотирасига ҳурматсизлик кўрсатиши муносабати билан унга танбеҳ бергани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)