Бугун, 24 март куни футбол бўйича ЖЧ—2018 ва Осиё Кубоги—2019 қўшма саралаши доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Филиппинни қабул қилади.
Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизматининг Twitter’даги саҳифасида Ўзбекистон терма жамоасининг Филиппинга қарши таркиби эълон қилинди.
Дарвозабон: Александр Лобанов.Ҳимоячилар: Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев.
Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Элдор Шомуродов, Сардор Рашидов.
Ҳужумчи: Игорь Сергеев.
Ўйин Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида, соат 18:00 да бошланади.
Изоҳ (0)