Россия Қуролли кучлари бошқаруви бўйича 22 март, сешанба куни бошланган стратегик қўмондонлик-штаб машғулотлари доирасида Ҳаво-десант қўшинларида жанговар тайёргарликни баҳолаш мақсадида фавқулодда текширув ўтказилмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабарига асосланиб, «РИА Новости» ёзмоқда.
Хабарномада айтилишича, текширув тадбирлари давомида десант кучлари қўмондонлигининг қўйилган вазифаларни бажаришда аралаш турдаги гуруҳни бошқариш соҳасидаги маҳорати баҳоланади.
Текширувга ҳарбий-транспорт ва оператив-тактик авиация қўшилмалари жалб қилинган. Оператив-тактик авиация самолётлари «Тоцкое» полигонида бомба ташлаш йўли билан қўшинларни авиацион қўллаб-қувватлаш бўйича вазифаларни бажаради. Ҳарбий-транспорт ва армия авиацияси «Тоцкое», «Песочное», «Сельци» полигонларида, Клоково аэродромида самолётлар ва вертолётлар ёрдамида оператив ва тактик ҳаво десантини ташлаш бўйича вазифаларни бажаради.
Тадбирларга жами 30 минг ҳарбий хизматчи, 3,8 мингдан ортиқ қурол бирлиги ва ҳарбий техника, шунингдек, 100 та учувчи аппарат жалб этилади.
Изоҳ (0)