22 март, сешанба куни Туркия жануби-шарқидаги Мардин вилоятининг Нусайбин шаҳрида Курдистон ишчи партияси ҳарбийларнинг зирҳли машинасини портлатиб юборди. Натижада бир нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, етти нафари яраланди. Бу ҳақда DHA агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Ҳодиса Дижле кварталида юз берган. Агентликнинг маълум қилишича, машина курд исёнчилари томонидан йўлга жойлаштирилган мина туфайли портлаб кетган. Яраланганлар маҳаллий шифохонага етказилган.
Хавфсизлик кучлари фавқулодда ҳодиса юз берган ҳудудда йўлга портловчи қурилмани жойлаштирган шахсларни қидириш ва зарарсизлантириш бўйича операция ўтказмоқда.
Изоҳ (0)