Бельгия пойтахти Брюссель аэропортидаги портлашлар оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 30 дан зиёд киши яраланган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Sky News телеканалининг билдиришича, икки портлаш аэропорт учиш залининг American Airlines авиакомпанияси рўйхатга олиш устуни яқинида содир бўлган. Аэропорт фаолияти тўхтатилган ва тўлиқ қуршаб олинган. Аэропорт йўналишида кетаётган самолёт ва транспорт ҳаракати ҳам тўхтатилган.
Ҳаво қўналғасига полиция кучлари, ўт ўчириш ва тиббий ёрдам машиналари етиб келган. Аэропорт терминалининг ойнаванд фасади қисман вайрон бўлган, синган ойналар орасидан тутун кўтарилмоқда. У ердаги йўловчилар эвакуация қилинмоқда.
Изоҳ (0)