Бугун, 19 март куни FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери Россиянинг Ростов-Дон шаҳри аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради. «Ростов» футбол клуби авиаҳалокат натижасида ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оилаларига ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради «ТАСС».
«Клуб ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оилаларига ҳамдардлик билдиради», – дейди «Ростов» вице-президенти Александр Шикунов.
«Ростов» жамоаси 18 март, жума куни Россия чемпионати 21-турида сафарда Пермнинг «Амкар» клубига қарши (0:0) ўйин ўтказди. Жамоа вице-президенти клуб аъзолари Ростов-Донга эсон-омон етиб келганини маълум қилди.
«Клуб аъзоларининг бир қисми Перм шаҳридан тўғри терма жамоага йўл олди. Қолганлар эса кечанинг ўзида парвоз қилиб, Ростов-Донга эсон-омон қўнди. Клуб аъзоларининг барчаси яхши аҳволда», – дея қўшимча қилди Александр Шикунов.
Эслатиб ўтамиз, 19 март, шанба куни FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери Россиянинг Ростов-Дон шаҳри аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида самолёт бортидаги барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)