Тошкент шаҳридаги супермаркетларда довучча сотиш мавсуми бошланди, деб хабар беради Uz24. Facebook’даги «Потребитель.уз» гуруҳи фойдаланувчиларидан бирининг ёзишича, Next савдо мажмуасининг биринчи қаватида махсус идишларга солинган довуччалар, граммига қараб, 10–15 минг сўмдан сотилмоқда.
Яна бир фойдаланувчининг билдиришича, Сирғали туманидаги Korzinka.uz супермаркетида ушбу маҳсулотнинг 1 килограмми 119 минг сўмдан сотувга чиқарилган.
Дўконларга вақтидан эрта ҳосил бўлган довуччалар қаердан олиб келинаётгани маълум эмас.
Изоҳ (0)