Туркия шоу-бизнеси юлдузи Тарканнинг тўйи қачон бўлиши айтилди. Бу ҳақда «1news.az» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, хонанданинг тўйи шу йилнинг апрель ойида Германиянинг Кёльн шаҳрида ўтказилади. Тарканнинг қаллиғи — Пинар Дилек айнан шу шаҳарда истиқомат қилади.
Пинар Дилек Тарканнинг мухлисаси бўлиб, улар беш йил муқаддам Германиядаги концертлардан бирида танишиб қолган.
Изоҳ (0)