Porsche компанияси барча ходимларига 8 911 евродан мукофот пули тўлашга ваъда қилди. Бу ҳақда Motor хабар беради.
Германия компанияси раҳбариятининг маълум қилишича, 2015 йил автомобиль ишлаб чиқарувчи компания тарихидаги энг омадли йил бўлган.
Ўтган йилда Porsche 225 121 дона автомобилни сотишга муваффақ бўлган. Бу эса ундан аввалги йилги кўрсаткичдан 19 фоизга юқоридир.
Компаниянинг йиллик даромади ва соф фойдаси 25 фоизга ошиб, тегишлича 21,5 миллиард ва 3,4 миллиард еврони ташкил этган.
8,9 минг еврога тенг мукофот пулини компаниянинг барча ходимлари қўлга киритади. Компания ходимлари 15,6 минг кишига яқин эканлиги маълум қилинмоқда. Бундан ташқари, Porsche ходимлари пенсиясига 700 евро миқдоридаги маблағ қўшилади.
Изоҳ (0)