Владивостокда турар-жой биносининг саккизинчи қаватидан қулаб кетган аёл тирик қолди. Бу ҳақда Россия Федерацияси ИИВ шаҳар бошқармаси маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Маълум қилинишича, 13 март, якшанба куни маст ҳолатдаги аёл чекиш учун дераза қиррасига ўтирган ва саккизинчи қаватдан қулаб кетган. Аёл тирик қолган ва ҳозирда шифохонанинг жонлантириш бўлимида.
ИИВ вакилининг маълум қилишича, ҳодиса юзасидан аёлнинг қўшнилари сўроқ қилинади.
Изоҳ (0)