Италиянинг Maserati компанияси Шимолий Америка бозоридан Quattroporte ва Ghibli моделидаги 28 мингдан ортиқ автомобилни чақириб олади. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
2013 йилнинг 1 февралидан 2015 йилнинг 30 ноябригача бўлган давр оралиғида ишлаб чиқарилган автомобилларда ҳайдовчи оёғи остидаги гиламчанинг яхши мустаҳкамланмаганлиги уларни чақириб олишга сабаб бўлмоқда.
Агар гиламча силжиб кетиб, акселератор ва ковролин орасига тиқилиб қолса, автомобиль тезлигининг кескин ошишига сабаб бўлиши мумкин. Натижада бу ҳолат аварияни келтириб чиқариши ҳамда жиддий шикастланишлар ёки ўлимга олиб келиши мумкин.
Ҳаммаси бўлиб 28 235 та автомобиль чақириб олинади. Чақириб олиш 2016 йилнинг 29 апрелидан бошланади.
Олдинроқ Япониянинг Nissan автоконцерни Шимолий Америка бозоридан 47 мингдан ортиқ Nissan Leaf электромобилларини тормозда кузатилиши мумкин бўлган нуқсон туфайли чақириб олгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)