2016 йил 23 апрель куни Lotte City Hotel Tashkent Palace меҳмонхонасида имконияти чекланган болаларнинг устозлари ва тарбиячилари ёрдамида тайёрлаган ижодий ишлари 15-хайрия кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Камолот» ЁИҲ ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Кўргазмада имконияти чекланган болаларнинг манфаатларига йўналтирилган комплекс дастурларни амалга ошираётган 20 та ташкилот: болалар уйи, махсус мактаб ва интернатлар, ҳамда жамоат ташкилотлари иштирок этади.
Кўргазма мақсади қуйидагилардан иборат:
- Бизнес, хайрия ташкилотлари вакиллари, ҳамшаҳарлар ва Тошкент шаҳри меҳмонлари эътиборини ногирон болалар муаммосига жалб этиш;
- Болаларнинг ижодий ташаббусларини амалга ошириш имкониятларини излаш;
- Ижтимоий масъулият тамойилларидан келиб чиқиб имконияти чекланган болаларни амалий қўллаб-қувватлаш ва улар билан ишлаш.
Кўргазма давомида болалар учун профессионал артистлар чиқишлари, шунингдек, болаларнинг ўзлари иштирокидаги қизиқарли шоу-дастурлар тақдим этилади.
Хайрия кўргазмасида йиғилган барча маблағлар иштирокчи-ташкилотларга болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган фаолиятни олиб бориш учун берилади. Тадбир соат 10:00 дан 16:00 гача давом этади.
Изоҳ (0)