Аргентина федерал судьяси Даниэль Рафекас мамлакатнинг собиқ президенти (2007—2015 йиллар) Кристина Фернандес де Киршнерга нисбатан ишни кўриб чиқишни қайтадан бошлашни рад этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Рафекас собиқ давлат раҳбарига қарши иш очишни рад қилиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирди. «Иш ёпилган ва архивга юборилган, чунки айблов жиноят аниқланмаганлиги учун рад қилинган», — дейилади суд қарорида.
2015 йилнинг январь ойида прокурор Альберто Нисман Киршнер ва ТИВнинг собиқ вазири Эктор Тимерманни 1994 йилда 85 кишини ҳаётдан олиб кетган, яҳудийларнинг маданият марказига уюштирилган терактни суриштиришга тўсқинлик қилишда айблаган эди.
Изоҳ (0)