iPhone ва iPad ускуналари фойдаланувчилари Apple компаниясининг маҳсулотларида кузатилаётган янги муаммодан нолимоқда: уларнинг стандарт почта дастурларида 1970 йилнинг 1 январига оид ичи бўш мактублар пайдо бўлмоқда. «Hi-Tech@Mail.ru» порталининг 9to5Mac нашрига таяниб хабар беришича, мактубларни оддий усулда ўчириб ташлашнинг имкони йўқ.
Бир муддат илгари компания мутахассислари 1970 йилнинг 1 январидан олдинги сана киритилганида ускунанинг бузилишига олиб келадиган нуқсонни бартараф қилган эди. iOS’нинг стандарт почта дастурига келаётган тушунарсиз мактублар ҳам ўша санага оиддир.
Янги нуқсон Apple ускуналарида соат минтақалари ўзгартирилганда келиб чиқмоқда. Ҳозирча бу нуқсон кенг миқёсда кузатилмаяпти.
Ичи бўш мактубларни ўчириш ва уларнинг келишига чек қўйиш учун почта дастурини ёпиб, ёқиш ва «Уй» тугмаларини узоқ вақт ушлаб туриш ёрдамида смартфон ёки планшетни ўчириб ёқиш талаб қилинади.
Изоҳ (0)