Испания, Эстония, АҚШ ва Буюк Британия астрофизиклари коинотдаги энг йирик объект сифатида кўрилаётган галактик деворни аниқлади. Тадқиқот ҳақидаги қисқа ахборот New Scientist сайтида чоп этилди.
Олимлар Қуёш тизимидан 4,5—6,4 миллиард ёруғлик йили масофада 830 галактикадан иборат жамланма борлигини тахмин қилмоқда. Олис объект Сомон йўли галактикасидан тахминан 10 минг баробар оғирроқдир.
Объект BOSS (Baryon Oscillation Spectroscopic Survey) маълумотлар базаси ёрдамида аниқланди. Айни пайтда олимлар галактикаларнинг очиқ тизимдаги динамикасини кузата олмайди, негаки улар Ердан жуда узоқда жойлашган.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, Сомон йўли ва унга яқин галактикалар, хусусан, Андромеда туманлиги билан бирга бошқа жамланма — Laniakea таркибига киради.
Изоҳ (0)