Польшалик Пьетруша исмли 1 ёшли болакай кўз шиши хасталигига чалинган. Буни даъволаш учун эса катта маблағ талаб этилади. Грифино шаҳрида яшайдиган болалар Петрушага ёрдам бериш учун видео орқали «Реал» клубига мурожаат қилган.
Видеомурожаатда таъкидланишича, Пьетрушанинг операцияси учун 1,5 миллион злотий (тахминан 380 минг АҚШ доллари) керак бўлади.
Мадрид клуби ушбу мурожаатга бефарқ бўлмади ва унга жавоб қайтарди. Жамоанинг бир неча аъзоси поляк тилида Петрушани таслим бўлмасликка ва ота-онаси билан «Реал» ўйинларидан бирига ташриф буюришга чақирган.
Изоҳ (0)