АҚШ президентлигига Демократлардан номзод бўлган Берни Сандерс Мэн штатида ўтказилган кокусларда асосий рақобатчиси Ҳиллари Клинтон устидан ғалаба қозонди. Бу ҳақда бирламчи натижалар ҳақидаги маълумотларга асосланиб, «РБК» ёзмоқда.
80 фоиз овозлар ҳисоблаб чиқилган бўлиб, уларнинг 64 фоизи Сандерсга, 36 фоизи эса Клинтон хонимга берилгани аниқланган.
Республикачиларнинг Пуэрто-Рикода ўтказилган кокусларида 69,82 фоиз овоз тўплаган Марко Рубио ғалаба қозонди. Миллиардер Дональд Трамп фақат 12,99 фоиз овозга эга бўлди.
Илгарироқ Сандерс Небраска ва Канзас штатларида Ҳиллари Клинтондан устун келган эди. Луизианада эса Клинтон Сандерсдан катта устунлик билан (71 фоизга қарши 23 фоиз) ўзиб кетди.
Изоҳ (0)