Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Селта»га қарши (7:1) Испания чемпионати 28-турида покер муаллифи бўлиб, Мадрид клуби таркибида киритган голлари сонини 352 тага етказди, деб хабар беради «Sports.ru».
Португалиялик ҳужумчи ХХ аср иккинчи ярмидан буён Европа чемпионатларида битта клуб сафида 350 ва ундан ортиқ голни энг тез урган биринчи футболчига айланди. Бунинг учун унга 335 та ўйин кифоя қилди.
Нашрнинг ёдга олишича, 1937–1945 йиллар давомида Праганинг «Славия» жамоасида тўп сурган Йозеф Бицан клуб сафида 217 ўйин ўтказиб, 395 та гол киритишга муваффақ бўлган.
Қайд этиш жоиз, Испания чемпионатида Криштиану Роналду 250 та голни энг тез урган футболчи бўлди.
Изоҳ (0)