Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги билан ҳамкорликда республиканинг экспортга мўлжалланган маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар беради.
Тадбирда Украинада фаолият кўрсатаётган йирик бирлашмалар, қишлоқ хўжалик корхоналари ва савдо уйларининг вакиллари иштирок этди.
«Ўзсаноатэкспорт» АЖ, «Ўзтадбиркорэкспорт»,«Ливадия-Бухоро», Akfa, Artel, Gold Dried Fruits, IntelPlast Tashkent, Texnika Advans Servis вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказилди. Унда ҳамкорлар Ўзбекистонда тадбиркорликни йўлга қўйиш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва инвестициялар киритиш учун яратилган қулай шарт-шароитлар билан таништирилди.
Ўтказилган икки томонлама учрашувлар якуни бўйича Украина ҳудудида савдо уйларини очиш ва мамлакатга жами 14,3 миллион доллар қийматидаги минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалик ва текстил маҳсулотлари ҳамда маиший техникани етказиб беришга келишиб олинди.
Изоҳ (0)