Анхель Мария Вильяр бошчилигидаги Испания футбол федерацияси терма жамоа бош мураббийлигига номзодлар излашда давом этмоқда, дея хабар қилади «Чемпионат».
«Қизил фурия»нинг амалдаги бош мураббийи Висенте дель Боске Евро—2016 мусобақасидан сўнг истеъфога чиқишини айтиб ўтганди. Айни дамда унинг ўрнига Хоакин Капаррос асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
60 ёшли Хоакин Капаррос фаолияти давомида «Мальорка», «Леванте», «Атлетик», «Вильярреал», «Севилья» ва «Депортиво» клубларида ишлаган.
Қайд этиш жоизки, Испания футбол федерацияси президенти Анхель Мария Вильяр дель Боскени терма жамоада қолишига кўндирмоқчи, лекин 65 ёшли мутахассис қарори қатъий эканлигини айтган. Ўз навбатида, Хоакин Капаррос «Малага», «Эспаньол» ва «Валенсия» клубларидан келган таклифларни рад этган.
Испания футбол федерацияси терма жамоани бошқа ҳеч қаерда ишламайдиган испаниялик мутахассис бошқариши шарт деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)