Жорий йилнинг 8 март, сешанба куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги «Остона-Арена» ўйингоҳида мамлакат Суперкубоги учун баҳсда амалдаги чемпион «Остона» жамоаси ўтган йилги Кубок соҳиби «Қайрат»га қарши баҳс олиб боради. Бу ҳақда «Sports.uz» хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, ушбу учрашувни Globe Soccer Awards талқини бўйича 2015 йилнинг энг яхши ҳаками дея эътироф этилган Равшан Эрматов бошқариб боради. Бу борада икки мамлакат футбол федерациялари бош котиблари ўзаро келишувга эришгани таъкидлаб ўтилган.
Маълумот учун, 38 ёшли Равшан Эрматов шу пайтга қадар Қозоғистон терма жамоасининг Қирғизистон, Уммон ҳамда Буркина-Фасо термаларига қарши ўртоқлик учрашувларида ишлаган эди.
Изоҳ (0)