АҚШ Киноакадемиясининг «Оскар» мукофотини топширишга бағишланган 88-тақдимоти чоғида Twitter микроблоглар хизматида янги рекорд ўрнатилди, деб хабар беради «Интерфакс».
Леонардо Ди Каприо «Омон қолган» фильмидаги ижроси учун йилнинг энг яхши актёри деб топилгани маълум бўлгач, микроблогерлар бир дақиқа ичида бу воқеага бағишлаб 440 минг твит ёзиб улгурди.
Twitter’нинг «Оскар» топшириш маросими билан боғлиқ аввалги рекорд Элен де Женереснинг селфиси сабаб ўрнатилган эди – ўшанда тармоқ фойдаланувчилари бир дақиқа ичида 250 минг твит қолдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ди Каприо «Омон қолган» фильмидаги ижроси учун йилнинг энг яхши актёри деб топилиб, фаолиятида биринчи марта «Оскар» ҳайкалчаси билан тақдирланди.
Изоҳ (0)