28 февралга ўтар кечаси «Барселона» жамоаси Испания чемпионати 26-турида «Севилья»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, барча мусобақалардаги мағлубиятсиз сериясини 34 учрашувга етказди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Барселона» сўнгги 34 ўйинда 28 ғалаба ва олти дуранг қайд этди. Шу тариқа, каталонияликлар 1988/89 йилги мавсумда Мадриднинг «Реал» клуби томонидан қайд этилган давомийлиги 34 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияни такрорлашга муваффақ бўлди. Ўша мавсумда «Реал» Испания чемпиони бўлиб, Чемпионлар Кубоги (ҳозирги Чемпионлар Лигаси) ярим финалига қадар борганди.
Қайд этиш жоиз, сўнгги бор Луис Энрике жамоаси 2015 йилнинг 3 октябрь куни «Севилья»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Изоҳ (0)