Бугун, 29 февраль куни Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP)нинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ўтган ҳафтадаги ўрнига нисбатан роппа-роса 10 поғонага пастлади ва янгиланган рейтингда 72-ўринда қайд этилди. Ўзбекистонлик яна бир теннисчи Фаррух Дўстов эса икки поғона юқорилаб, 218-ўриндан жой олди.
Дунё теннисчилари рейтингини катта фарқ билан ҳамон сербиялик Новак Жокович бошқариб бормоқда. Кучли ўнликда ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаган.
ATP рейтинги. 29.02.2016
1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 16 580 очко2. (2) Энди Маррей (Буюк Британия) - 8 765
3. (3) Рожер Федерер (Швейцария)- 8 295
4. (4) Стен Вавринка (Швейцария) - 6 325
5. (5) Рафаэль Надаль (Испания) - 4 810
6. (6) Кеи Нишикори (Япония) - 4 030
7. (7) Томаш Бердих (Чехия) - 3 900
8. (8) Давид Феррер (Испания) - 3 505
9. (9) Жо-Вилфрид Тсонга (Франция) - 2 950
10. (10) Ришар Гаске (Франция) - 2 715...
73 (63). Денис Истомин (Ўзбекистон) 717...
218 (220). Фаррух Дўстов (Ўзбекистон) 239.
Изоҳ: Қавс ичида теннисчиларнинг ўтган ҳафтадаги ўрни берилган.
Изоҳ (0)