Шу йилнинг 1–4 март кунлари Тошкент шаҳрида «Эртанги кун спорти» номли футбол фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
Мусобақада Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ҳамда Япониянинг 16 ёшгача бўлган футболчиларидан ташкил топган терма жамоалари иштирок этади. Ушбу турнир Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун жорий йилнинг 15 сентябридан 2 октябрига қадар Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик босқичларидан бири бўлиб хизмат қилади.
Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар термаси мусобақага тайёргарликни 25 февралдан бошлаб юборди.
Қуйида халқаро ўртоқлик турнири доирасидаги ўйинлар рўйхати келтириб ўтилган.
1 март
11:00 Ўзбекистон U-16 – Туркманистон U-16
15:00 Япония U-16 – Эрон U-16
2 март
11:00 Япония U-16 – Туркманистон U-16
15:00 Ўзбекистон U-16 – Эрон U-16
4 март
11:00 Эрон U-16 – Туркманистон U-16
15:00 Ўзбекистон U-16 – Япония U-16
Ушбу фестивалдан ўрин олган барча ўйинлар «Жар» стадионида ўтказилади.
Изоҳ (0)