«Аш-Шабоб» террорчи гуруҳи жангарилари Сомали пойтахти Могадишодаги меҳмонхона яқинида бомба ўрнатилган машинани портлатиб юбориб, сўнг бинога ҳужум уюштирди. France-Presse агентлигига асосланиб, «ТАСС»нинг хабар беришича, ҳужум оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган.
«Аш-Шабоб» гуруҳи вакили Шайх Абдиазиз Абу Мусоб теракт содир этилганини Reuters агентлигига тасдиқлади. Унинг сўзларига қараганда, ҳужум Сомалининг ёшлар лигаси меҳмонхонаси – SYL Hotel’га уюштирилган.
Гувоҳларнинг айтишича, портлашдан сўнг ўқ овозлари эшитилган, ўша ҳудуддан тутун кўтарилмоқда.
Изоҳ (0)