Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Риганинг Курзем туман суди Латвия фуқароси Максим Коптеловни мамлакатнинг Россия таркибига кириши учун имзо тўплагани сабабли 6 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Айбланувчининг адвокати Илона Булгакованинг айтишича, ҳукм устидан шикоят қилинади, чунки бу «Латвия учун шармандалик» ҳисобланади. Суд ҳимоя кўрсатиб ўтган петиция якунига эътибор бермаган, унда эса «ҳужжат аҳамиятга эга эмаслиги ва ҳазил эканлиги» билдирилган.

Коптелов 2014 йил 8 март куни жамоатчилик петициялари сайтида Латвиянинг Россияга қўшилиши учун имзолар тўплай бошлаган. Ўз мурожаатида у агар Латвия Россия таркибига кирса, «мамлакат фуқароларини Евроиттифоқда бўлгандан кўра ёрқин келажак кутаётганлиги»ни маълум қилган. 26 февраль кунига келиб мазкур петиция 7392 та имзо йиққан.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди