Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғида 26—28 февраль кунлари «Чимён-Экстрим 2016» қишки спорт турлари фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар беради.
Жорий йилда слалом, бордер-кросс ва ски-кросс форматидаги чанғичи ва сноубордчиларнинг мусобақалари, Big Bear Freestyle кўргазмали чиқишлари ва парапланчиларнинг чиқишлари фестивалга киритилган.
Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Экстремал ва тоғ туризми федерацияси, Қишки спорт турлари ассоциацияси ҳамда Қишки ва техник мураккаб спорт турлари бўйича олий спорт маҳорати мактаби мазкур фестивални ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)