Google компанияси мутахассислари Google Docs сервисига киритган янгиликка мувофиқ, эндиликда унинг ёрдамида электрон ҳужжатларни овоз ёрдамида таҳрир қилиш имконияти туғилди. Бу ҳақда TJournal нашри хабар берди.
Айни пайтда овозли буйруқлар ёрдамида шрифтни ўзгартириш, матнни ажратиб кўрсатиш, уни ўқитиш, жойлашувини форматлаш мумкин. Бунинг учун select all, align center, bold, got to end of line, increase font size сингари овозли буйруқлар ишлатилади.
Изоҳ (0)