Apple корпорацияси муҳандислари iPhone маълумотлари хавфсизлиги ҳимоясини таъминлаш бўйича янги чора-тадбирлар ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда The New York Times газетасига таянган ҳолда Meduza хабар беради.
Агарда компания ўз маҳсулотлари ҳимоя тизимини кучайтира олса, АҚШ Федерал қидирув бюроси зарурий ахборот олишнинг бошқа усулларини излашига тўғри келади. Бу эса, ўз навбатида, янги суд эшитувларига ҳамда Apple’даги техник ўзгаришларга олиб келади, деб ҳисобламоқда хавфсизлик соҳаси экспертлари.
Эслатиб ўтамиз, Сан-Бернардино шаҳрида содир этилган оммавий қотиллик суриштирувлари жараёнида Apple ва ФҚБ ўртасида ихтилоф келиб чиқди. Федерал хизмат хусусий корпорациядан ўлдирилган террорчининг смартфонидаги маълумотларга эга бўлиш учун керакли дастурни талаб қилди, аммо компания бу миллионлаб мижозларининг шахсий маълумотлари дахлсизлигини шубҳа остига олишини англаган ҳолда федерал агентлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди. Бу ҳолат судда ва Конгрессда кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)