Саудия Арабистони ҳозирча нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартирмайди, чунки нефть қазиб чиқарувчи давлатларнинг етарлича сони ушбу ҳаракатдан намуна олишига ишонмайди. Бу ҳақда Саудия Арабистони нефть ва минерал ресурслар вазири Али бин Иброҳим ал-Нуайми маълум қилган, деб хабар беради «ТАСС».
Ҳар йили ўтказиладиган HIS CERAWeek халқаро нефть-газ конференциясида чиқиш қила туриб, Ал-Нуайми 16 февраль куни Саудия Арабистони, Қатар, Венесуэла ва Россия вазирларининг Қатар пойтахтидаги учрашувига «жараённинг бошланиши» деб баҳо берди.
«Музлатиб қўйиш бу жараённинг бошланиши. Бу шуни англатадики, агар биз барча йирик ишлаб чиқарувчиларни келишувга кўндира олсак, ўшанда катта заҳираларимиз вақт ўтиши билан камайтирила бошланади. Бироқ бунинг учун вақт керак», — деб таъкидлади вазир.
Изоҳ (0)