Ҳиндистон шимолидаги Харьяна штатида жат табақаси вакиллари иштирокидаги тартибсизликлар натижасида камида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
Яна 200 дан ортиқ одам жароҳат олган.
Аввалроқ жат табақаси вакиллари ҳукуматдан давлат аппарати ва ўқув муассасаларида уларга кўпроқ жой ажратишни талаб қилиб, намойишлар ўтказа бошлаганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Намойишчилар Деҳли шаҳрини сув билан таъминлаб турувчи канални тўсиб қўйган эди. Натижада шаҳар мактаблари ёпилган ва сувни истеъмол қилиш бўйича меъёр жорий этилган эди. Кейинроқ ҳинд ҳарбийлари канални ўз назорати остига олган эди.
Бундан ташқари, Харьяна ва бошқа штатлар ўртасидаги транспорт алоқалари бузилган, мингдан ортиқ темирйўл рейслари бекор қилинган.
Тартибсизликлар ҳудудига 1,2 минг ҳарбий хизматчи юборилган.
Изоҳ (0)