Дунёдаги энг камбағал давлатлардан бири бўлган Нигерда президентлик ва парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. «ТАСС» агентлигининг Мустақил сайлов комиссиясига таяниб маълумот беришича, мамлакатнинг 7,5 миллион фуқароси овоз бериш ҳуқуқига эга.
Президентликка номзодлар орасида (жами 15 киши) амалдаги давлат раҳбари, 63 ёшли Махамаду Иссуфу ҳам бор. Унинг энг нуфузли рақиблари – «Ривожланган жамият учун миллий ҳаракат – Нассара» партияси раиси Сейни Умару, «Африка федерацияси учун Нигер демократик ҳаракати – Лумана Африка» партияси етакчиси Хама Амаду, мамлакатнинг демократик йўл билан сайланган биринчи президенти Махаман Усман, «Демократия ва республика учун иттифоқ – Таббат» партияси раиси Амаду Бубакар Сиссе бор.
Бундан ташқари, Нигернинг бир палатали парламенти – 113 ўринли Миллий кенгашга ҳам сайловлар бўлиб ўтади.
Мустақил сайлов комиссияси раиси Ибраҳим Бубенинг хабар қилишича, натижалар овоз беришдан беш кун ўтиб эълон қилинади.
Изоҳ (0)