«Евровидение» мусиқий танловининг ташкилотчилари овоз бериш қоидаларига жиддий ўзгартиришлар киритди. Танлов сайтида маълум қилинишича, бу охирги 40 йил ичидаги энг аҳамиятли янгиликдир.
Агар аввалги йилларда томошабинларнинг овоз бериш натижалари ва жюри баҳолари битта натижа сифатида тақдим этилса (натижанинг ярмини жюри баҳолари, қолган ярмини томошабинларнинг овозлари ташкил этган), энди улар алоҳида-алоҳида эълон қилинади.
Янги қоидаларга кўра, финал шоусида дастлаб жюриларнинг баҳоси, ундан кейин томошабинларнинг SMS орқали овоз бериш натижалари энг охирги ўриндан бошлаб эълон қилинади. Танлов ғолиби шоунинг энг охирида аниқ бўлади.
Изоҳ (0)