Голливудлик машҳур актёр Антонио Бандерас Суррей графлигида (Жанубий Англия) вилла сотиб олди. Бу ҳақда у The Sunday Times газетасига берган интервьюсида маълум қилган, деб хабар беради «ТАСС».
Янги уй юлдузга 3,1 миллион еврога тушди.
Ҳозирги пайтда испаниялик актёр Лондон Санъат ва дизайн марказий коллежидаги маърузаларда қатнашмоқда. Коллеж актёр Мелани Гриффит билан ажрашгандан сўнг, уларнинг Лос-Анжелесдаги уйи сотилгандан кейин янги маъшуқаси Николь Кемпел билан яшайдиган шаҳарчадан бор-йўғи 50 километр масофада жойлашган.
«Бу уйда мен жуда тинч ва енгилман. Ҳозир мен ўз сценарийларим устида ишламоқдаман. Суррей менга сеҳрли жойдек бўлиб туюлади», — деди Бандерас.
Изоҳ (0)