Доғистон жанубидаги учта туманда аксилтеррорчилик операцияси тартиби жорий этилиб, жангарилар қидирилмоқда. Бу ҳақда республика тезкор штаби маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
«Москва вақти бўйича 7:00 да Хивский, Табасаранский ва Сулейман-Стальский туманлари маъмурий чегараларида аксилтеррорчилик операцияси тартиби жорий этилди», — дейилади хабарда.
Жангарилар ва уларнинг шерикларини қидириш ишлари амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)