Россия Федерал хавфсизлик хизмати Metrojet компаниясига тегишли Синай ярим оролида қулаган A321 лайнерининг ҳалокатига Туркиянинг алоқадор эмаслигини эътироф этди. Бу ҳақда хизмат раҳбари Александр Бортниковга таянган ҳолда Meduza хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг бошларида «Коммерсантъ» газетаси хавфсизлик хизматидаги манбаларига таянган ҳолда лайнернинг ҳалокатига олиб келган терактни уюштиришга Туркиянинг Бозкуртлар («Бўз қашқирлар») радикал ташкилоти алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Аммо Бортников ўз баёнотида бу ахборот ҳақиқатга мос эмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)