Қирғизистоннинг бюджетини қўллаб-қувватлаш учун Россия 2010 йилдан 2015 йилгача 185 миллион доллар миқдорида беминнат ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда «ТАСС» берган маълумотларга асосан «Ведомости» хабар қилмоқда.
Қирғизистон Истиқболли тадқиқотлар маркази директорининг маълум қилишича, Россия бир неча йўналишда молиявий ва моддий ёрдам кўрсатмоқда. Россия ― Қирғизистон Ривожланиш фонди шулар қаторида бўлиб, унинг фаолияти учун Москва 500 миллион доллар ажратиб, яна шунча миқдордаги пул маблағини қарз сифатида бермоқчи.
2014 йилда имзоланган ҳукуматлараро келишувга асосан ташкил этилган фонд, қирғизистонлик тадбиркорларни Евросиё Иқтисодий иттифоқи шароитига мослашишида ёрдам беради.
Изоҳ (0)