Ҳар йили юз миллионлаб хитойликлар Ой тақвими бўйича Янги йилни оилалари билан нишонлаш учун йўлга отланади. 8 февралдан бошланадиган бу йилги байрам билан боғлиқ сафарлар ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қийин кечмоқда, дея хабар беради Tjournal.
Қор ва ёмғир сабабли Гуандун вилоятидаги Гуанчжоу шаҳри вокзалидан 30 дан зиёд поезднинг кетиши кечиктирилди, бу эса бино ичи ва унинг атрофида 100 мингга яқин киши тўпланишига сабаб бўлди. Айрим йўловчилар поездини вокзалда ўн соатдан ошиқ кутди, бинога киришда узундан-узун навбат пайдо бўлди.
Кўпчилик хитойликлар вокзалга поезд жўнашидан бир ёки икки кун аввал келиб, вазиятни ўзлари чигаллаштирди. Ваҳоланки, маҳаллий расмийлар йўловчилардан эрта келмасликни сўраган, метро поездлари ва паром ҳаракатини чеклаган, такси ҳайдовчиларига эса одамларни вокзалга етказиб келишни ман этганди.
Расмийларнинг асосий мақсади 2014 йил 31 декабрда Шанхайда содир бўлган тиқилинчни олдини олиш бўлди: ўшанда 36 киши нобуд бўлган, 47 киши жароҳат олганди.
https://youtu.be/38dimj-TzZs