Лондоннинг ICE Futures Europe биржасида нефтнинг нархи Москва вақти билан 7:00 да баррелига 30,05 доллардан 29,96 долларгача пасайди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Brent маркасининг нархи 29,81 долларгача арзонлашди.
Аввалроқ Нью-Йорк биржасидаги савдоларда Американинг WTI маркасидаги нефтининг қиймати баррелига 30 доллардан пасайди. Москва вақти билан 7:30 да (Тошкент вақти бўйича 9:30 да) WTI баррелига 29,71 доллардан савдо қилинди.
Bloomberg’да қайд этилишича, нефть нархларидаги ҳозирги пасайиш Саудия Арабистонининг Saudi Aramco нефть компанияси раҳбари Ҳолид ал-Фалиҳнинг энергетика лойиҳаларига инвестициялар юзасидан режаларнинг аввалги даражада сақланиб қолиши ҳақида маълум қилганлиги билан боғлиқ.
Изоҳ (0)