Ҳиндистон шимолидаги йўлда 25 январь, душанба куни камида 50 та машина тўқнашиб кетди. Авария натижасида бир киши ҳалок бўлган, 26 киши жабрланган. Бу ҳақда Times of India газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Ҳодиса Катта Нойда шаҳридан Аграга олиб борувчи олти полосали трассада юз берган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг таъкидлашича, ЙТҲ юз берган вақтда қалин туман туфайли деярли кўриб бўлмайдиган вазият бўлган.
«Дастлаб автомобиль юк машинасига келиб тўқнашган, кейин бошқа машиналар уларга келиб урила бошлаган. Ҳодиса жойига зудлик билан қутқарувчи ва йўл хизмати ходимлари етиб келди», — деб таъкидлайди полиция.
Изоҳ (0)