Савдо натижаларидан маълум бўлишича, нефтнинг Brent маркаси нархи баррелига 32 доллардан ошган. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
22:34 ҳолатига нефтнинг баррели 32,01 долларга нархланди. Бу савдоларнинг очилишидаги 29,59 доллардан 9,42 фоизга ортиқдир. 22 январь куни нефтнинг максимум қиймати 32,29 долларни ташкил этди.
21 январь куни кечқурун Brent фьючерсларининг қиймати ICE биржасида 29 доллардан ошган бўлса, 22 январь куни унинг нархи 31 доллардан ошди.
Нефть нархининг ошганлиги туфайли рубл мустаҳкамланмоқда. Москва биржасида доллар 78,16 рублдан савдо қилинмоқда, бу эса савдоларнинг очилишидаги қийматдан 4,47 рублга арзондир.
Изоҳ (0)