Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном вилоятида йўловчи автобусининг ағдарилиб кетиши оқибатида етти киши ҳалок бўлди, 18 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, автобус Наньнин шаҳридан Бицзе шаҳрига кетаётган бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олти киши воқеа жойида ҳалок бўлиб, яна бир киши шифохонада вафот этган.
Ҳодиса содир бўлган трассадаги қатнов тикланди. ЙТҲ сабаблари ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)