2015 йилнинг декабрь ойи натижаларига кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси «Толмачево» аэропортида ҳаво кемаларининг парвоз жадвалига риоя этиш кўрсаткичи бўйича йўловчи авиаташувчилари ичида энг пухтаси деб тан олинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар беради.
Новосибирск аэропорти раҳбарияти «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясига сифат кўрсаткичларини оширишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди ва бундан кейин ҳам ҳамкорликни давом эттиришга умид қилди.
Эслатиб ўтамиз, Москвадаги Домодедово аэропортининг хорижий ташувчиси ва шериги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компанияси 2015 йил июнь ойи якунларига кўра, жадвалдан оғишмаган ҳолда энг кўп рейс амалга ошириб, пухталик бўйича танлов ғолибига айланган эди.
Изоҳ (0)