Дунёдаги энг кекса эркак киши 18 январь куни 112 ёшида Япониянинг Нагоя шаҳрида жойлашган шифохоналардан бирида вафот этди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
«Киодо» агентлигининг маълум қилишича, Ясутаро Койдэ 1903 йилнинг 13 март куни Фукуи префектурасида дунёга келган эди.
Эндиликда Токиода истиқомат қилувчи 111 ёшли Масамицу Ёсида энг кекса эркак киши ҳисобланади.
Изоҳ (0)