Перуда йўловчи автобусининг жарликка қулаб тушиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 10 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Ҳодиса мамлакатнинг марказий қисмида, Хунин департаментида рўй берди. Ҳайдовчи автобус бошқарувини қўлдан бой бериб, 35 метр баландликдан Тарма дарёсига қулаб тушди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг маълум қилишича, дастлабки суриштирув натижаларига кўра, транспорт воситаси анча юқори тезликда ҳаракатланган.
Изоҳ (0)